ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
Россия ислом университети Россия марказий мусулмонлар диний идораси ва Ислом маданияти, фан ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида “Евросиё маконида Ислом таълимини ривожлантириш” мавзусидаги халқаро анжуман ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. Унда Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Белоруссия диний идоралари, ислом ташкилотлари қатнашди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов онлайн тарзда иштирок етиб, “Мусулмон жамиятида диний таълим муассасаларининг ўрни “Ўзбекистон мисолида)” мавзуидаги маъруза билан қатнашди.
Тадбирда Евросиё уюшмаси Ислом таълимини тарғиб қилиш, Ислом таълимининг замонавий тизимини қуриш имконияти вужудга келгани таъкидланди. Ушбу таълим мусулмонларнинг диний идоралари, Ислом маънавий маърифий ташкилотлари, мавзули ва ихтисослашган давлат муассасалари ўртасида икки ва кўп томонлама алоқалар мустаҳкамлашга хизмат қилади.